Тарихда биринчи марта опа-сингилга генерал унвони берилди
Олам
−
06 Сентябрь 2019 7478 1 дақиқа
АҚШ армиясининг 244 йиллик тарихида опа-сингил Мария Баррет ва Пола Лодига генерал унвони берилди. Бу ҳақда “USA Today” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Барретга генерал-майор, Лодига бригада генерали унвони берилган. Бундан аввал қуролли кучларда бу унвон билан ота-ўғил, турмуш ўртоқлар тақдирланган.
Нашр маълумотларига кўра, 1901 йилгача ҳамширалар корпуси ташкил этилгунга қадар аёллар Америка армияси сафида бўлолмаганлар.
Ҳозир АҚШ армиясидаги 417 генерал бўлса, улардан 69 нафари аёллар.
Live
БарчасиЭроннинг МАГАТЭ даги элчиси АҚШ ва Исроил Натанз ядровий иншоотларини нишонга олганини айтмоқда
15:09
Эрон Форс кўрфази минтақасидаги камида 6 та АҚШ ҳарбий объектига зарба берди – “New York Times”
14:27