Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастури ижроси бўйича Республика комиссияси тузилади

Жамият

image
Коронавирусдан эмас, йўллардаги авариялардан одамлар кўп ўлиб кетяпти – Шавкат Мирзиёев north_east

Коронавирусдан эмас, йўллардаги авариялардан одамлар кўп ўлиб кетяпти – Шавкат Мирзиёев

Бугун, 26 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор чоғида Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастури ижросини ташкил этиш бўйича қатор топшириқлар берди. Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссиясини тузиш шулар жумласидан.

“Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Дастурда кўзда тутилган барча чора-тадбирлар халқимиз томонидан катта ишонч билан қизғин қабул қилинди. 

Уларнинг амалдаги ижросини аҳолимизнинг барча қатламлари –  ўрта синф вакиллари ва тадбиркорлар, зиёлилар, бюджет соҳаси ходимлари, ҳарбий хизматчилар, фахрийларимиз, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар – барча-барчаси ўз кундалик ҳаётида сезишлари керак”, деган давлат раҳбари.

Жумладан, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 1-4-синф ўқувчиларини бепул нонушта ёки тушлик билан таъминлаш, республикадаги ички йўллар масаласи, ирригация-мелиорация тадбирларига доир вазифалар кўрсатиб ўтилган.

Йиғилишда Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси тузилиши қайд этилди.

Республика комиссияси дастурдаги тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича ҳар ойда вазирлик, идора ва ҳудуд раҳбарларининг ҳисоботини эшитиб, уларнинг фаолиятига танқидий баҳо бериб боради, ҳар чоракда амалга оширилган ишлар натижаси, бу борада раҳбарларнинг жавобгарлиги бўйича Президентга ахборот бериб боради.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси котибият ва департаментлари раҳбарлари бошчилигида 7 та йўналишда доимий ишловчи штаблар тузилиб, вазирлик, идора ва ҳудудлар билан топшириқларнинг кунлик ижросини ташкиллаштиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг