Тарафкашликсиз ишласин – Бразилия Президенти ЖССТга таҳдид қилди
Олам
−
06 Июнь 2020
5481Бразилия Президенти Жаир Болсонару Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) ғоявий ноаниқликда айблаб, ўз мамлакатини ундан чиқиб кетишини айтиб, таҳдид қилди. Бу ҳақда “France Press” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мен ҳозирнинг ўзида сизга айтаман. Қўшма Штатлар ЖССТни тарк этди ва биз (бу имкониятни - таҳр.) кўриб чиқяпмиз. Ёки ЖССТ ғоявий тарафкашликсиз ишлайди ёки биз ундан чиқиб кетамиз", дея агентлик Президентнинг сўзларини келтиради.
Маълумот ўрнида, Бразилия айни пайтда коронавируснинг янги ўчоқларидан бири ҳисобланади. 4 июнь куни мамлакатда бир суткада вирусдан вафот этганлар сони рекорд даражага чиқди – 1 349 нафар.
Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда бугунгача 646 006 минг киши коронавирусга чалинган бўлса, 302 084 киши соғайишга муваффақ бўлди. 35 047 бемор эса ҳаётдан кўз юмди.
LiveБарчаси