Танзила Норбоева 2020 йилда ёшларни қандай янгиликлар кутаётганини айтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида болалар ва ёшлар парламентлари ҳам ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бугун, 28 ноябрь куни "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида ўтаётган "XXI асрда гендер ва ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш" мавзусидаги халқаро форумда маълум қилди.

Танзила Норбоева 2020 йилда ёшларга қандай янги имкониятлар яратилиши ҳақида сўз юритиб, Сенат ва Ёшлар иттифоқи ўртасида яхши ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади.

“Бугунги кунда жаноб Алишер Саъдуллаев ва Ёшлар иттифоқи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати билан жуда яхши ҳамкорлик қилиб келяпти. Айтганимдек, мен ва Ўзбекистон Бош вазири жуда кенг кўламли дастур имзоладик. Агар уни амалга оширсак, ёшларимизнинг қизиқишларини рўёбга чиқаришда жуда катта аниқ натижаларга эришамиз. Бироқ ёшлар қарор чиқариш жараёнига етарли даражада жалб қилинмаган деб, ҳисоблаймиз”, деди Сенат раиси.

Танзила Норбоева БМТнинг ёшлар масаласида алоҳида шарти бўлиб, унга кўра, ёшлар ўзига алоқадаор масалаларда қарор чиқариши кераклигини айтиб ўтди.

“БМТнинг ёшлар овози бўйича алоҳида шарти бор. Унга кўра, ёшлар ва болаларимиз ўз ҳаёти ва фаолиятига тааллуқли бўлган қарорларни қабул қилишда иштирок этишлари керак. Майли, бу қарорлар оддий, ҳатто, нотўғри бўлсин. Бироқ, болалар фикри муҳимлиги, инобатга олинаётганини ҳис қилишининг ўзи етарли. Шу орқали болаларимизда ўз йўлидан оғишмай юриши учун уларда ўзига ишонч, қатъиятлиликни шакллантирамиз. 22 декабрда Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар учун сайлов ўтказилади. Сенат, Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашлар янгидан шакллантирилади. Шу билан бирга, кейинги чақириқда Олий Мажлисда болалар ва ёшлар парламентларини шакллантириш режалаштирилган. Биз барча мажлисларимизга муҳокама мавзусидан келиб чиқиб, ёшларни чақирамиз. Масалан, бюджетга оид масала кўрилса, иқтисодиёт ва молия йўналишида ўқувчи талаба-ёшлар таклиф қилинади. Улар сенаторлар ва депутатар билан қонун лойиҳасини муҳокама қилади”, дейди Сенат раиси.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг