Танишининг 16 минг долларини тотализаторда ютқазиб қўйган шахсга жиноий иш очилди
Жамият
−
07 Август 2021
6176Самарқанд вилоятида танишининг 16 минг AҚШ долларини “1хbet” букмекерлик сайтида мавжуд ўйинларга тикиб, ютқазиб қўйган 26 ёшли йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йил май ойининг охирларида 26 ёшли С.Ф. 28 ёшли таниши Х.Ш.нинг ишончига кирган ва унга салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланиш орқали яхшигина фойда кўришни таклиф қилиб, жами 16 000 AҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритган.
Шундан сўнг, у бизнес учун деб олинган ушбу пулларни “1xbet” букмекерлик сайтида мавжуд ўйинларга тикиб, ютқазиб қўйгани ҳамда бугунги кунга қадар Х.Ш.нинг пулларини қайтариб бермасдан, алдаб келган.
Энг қизиғи, у бу каби фирибгарликни аввал ҳам содир этган. Яъни фуқаро С.Ф. 2021 йилнинг май ойида таниши Т.Ж.га тегишли Damas русумли автомашинани пулларини бўлиб тўлаб бериш шарти билан 9 000 AҚШ долларига харид қилиб, бироздан сўнг, яъни 2021 йилнинг июль ойи бошида бошқа шахсга 6 200 AҚШ долларига сотиб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан С.Ф.гa нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси