Таниқли журналист Карим Баҳриев вафот этди
Жамият
−
29 Март 6705 2 дақиқа
Бугун, 29 март куни таниқли журналист, ёзувчи, таржимон ва собиқ депутат Карим Баҳриев 64 ёшида вафот етди. Бу ҳақда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси хабар берди.
У бироз муддат олдин инсульт билан шифохонага ётқизилган эди.
Маълумот учун, Карим Баҳриев 1962 йили Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғўс қишлоғида туғилган. Самарқанд давлат университети рус филологияси факултети, Москва давлат университетининг журналистика факултетини тугатган. “Ҳуррият”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Маърифат” газеталари ва “Жаҳон адабиёти”, “Дугоналар” журналларида фаолият юритган.
“Сабр косасининг синиқлари”, “Томчидил” шеърий китоблари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари”, “Журналистнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти”, “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари”, “Ҳақиқат талабгоримиз”, “Сўз эркинлиги ҳақида сўз” каби китоблари нашр этилган. Шунингдек, “Медиа ҳуқуқи” дарслиги, “ОАВ қонунчилигидан 100 саволга 100 жавоб” қўлланмаси ва қатор танқидий-таҳлилий мақолалар муаллифи. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Карим Баҳриев таржимасида немис, малай, озарбойжон, турк, олмон, юнон, фаранг, араб, инглиз, испан, америка, эрон, япон, корейс, ҳинд, голланд, дания, исландиялик шоир ва ёзувчиларнинг романлари, шеърлари ва балладалари чоп этилган.
У 1992, 2006 ва 2011 йилларда “Мустақиллик” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Live
Барчаси