Таниқли журналист Абдували Қутбиддин вафот этди
Жамият
−
08 Декабрь 2019
6313Бугун, 8 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли шоир, "Халқ сўзи" газетаси масъул ходими Абдували Қутбиддинов оламдан ўтди.
Маълумотларга кўра, Абдували Қутбиддин бетоблиги сабаб, икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида шифохонада бўлган.
Жаноза бугун, 8 декабрь Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Мерганча қишлоғида 14:00 да ўқилади.
Абдували Қутбиддин 1960 йил 20 июнда туғилган. Журналист аввал Самарқанд вилояти газетасида, 1985 йилдан Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир бўлиб ишлаган. 1990 йилда “Ёзувчи” нашриётида етакчи муҳаррир, сўнг бош муҳаррир бўлиб хизмат қилган. Шунингдек Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида ҳам фаолият олиб борган. Сўнгги вақтда “Халқ сўзи” газетасида фаолият юритган.
Шоирнинг дастлабки шеърий тўплами — “Найсон”. Шу билан бирга “Ҳумо”, “Бахтли йўл”, “Бор” (сайланма, 2011) “Сен ва сен учун” каби шеърий тўпламлари, “Озодлик” номли достони чоп этилган.
Абдували Қутбиддин “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
LiveБарчаси