Таниқли совет бастакори ўлик ҳолда топилди
Маданият-санъат
−
25 Октябрь 2019
6747"Мовий ёруғлик" ва "Эрталабки почта" дастурларини яратишда иштирок этган совет ва рус бастакори Константин Титар 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Титар шу йилнинг 23 октябрь куни Москва вилоятининг Королев шаҳридаги овоз ёзиш студиясида вафот этган. Бастакорнинг жасадини қўшиқ ёзиш учун келган ҳамкасби топган.
Титар кўп йиллар давомида СССР Марказий телевизиясининг Бош мусиқий нашрида мусиқий муҳаррири бўлиб ишлади, кўплаб машҳур телевизион дастурларни яратишда иштирок этди. Икки йил давомида бастакор РСФСР Давлат эстрада оркестрига раҳбарлик қилди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023