Таниқли италиялик футболчи фаолиятини якунлади
Спорт
−
12 Ноябрь 2022
2939"Милан"нинг собиқ ҳимоячиси Лука Антонелли футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.
"Ўша кун келди, майдондаги ҳаёт ниҳоясига етмоқда, лекин кўп ўтмай бу адреналинни, ҳиссиётларни соғиниб қоламан деб ўйлайман. Футбол туфайли менинг орзум амалга ошди. Мен футбол оламига кириб келганимдан буён бир неча клубларда майдонга тушдим. "Бари" , "Парма", "Генуя", "Милан", "Эмполи" клубларига раҳмат айтаман. Мен билан ишлаган барчага раҳмат. Мухлисларимга, мени доим қўллаб-қувватлаб турган оиламга ҳам ташаккур изҳор этаман. Барчангизга чин қалбдан мамнуният билдираман", деб ёзди Антонелли ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лука фаолиятининг кўп қисмини "Милан"клубида ўтказган. 2018 йилдан 2020 йилга қадар Италиянинг "Эмполи" клубида ўйнаган. Футболчи 2021 йилдан буён эса Шимолий Американинг "Маями" клубида тўп тепиб келаётганди.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь