Таниқли Голливуд актёри суратга олиш вақтида оператор ва режиссёрни отиб қўйди (фото)

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Голливуд актёри Алек Болдуин Нью-Мексико штатидаги Санта- Фе шаҳри яқинида бўлиб ўтаётган вестерн жанридаги "Rust" ("Занг") фильмини суратга олиш жараёнида тасодифан оператор Галина Хатчинс ва режиссёр Жоэл Соусни отиб қўйди. Бу ҳақда “The Hollywood Reporter” хабар берган. 

Таъкидланишича, фильмда жиноятчи ролини ўйнаётган Болдуин эпизодда бўш патронли тўппончадан ўққа тутиши керак бўлган. Қурол реквизит сифатида ишлатилган. 

Оқибатда 42 ёшда бўлган Галина Хатчинс олган жароҳатларидан вафот этган. 48 ёшли Жоэл Соус шифохонага ётқизилган, унинг аҳволи оғир. Полиция тергов бошлаган, ҳозирча актёрга ҳеч қандай айблов қўйилмаган. 

Маълумот ўрнида, Хатчинс Украинада туғилган, унинг отаси Шимолий қутб доирасидаги Совет ҳарбий базасида хизмат қилган. У 2015 йилда АҚШда кинематография бўйича таълим олган ва Голливудда ўз фаолиятини бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Голливуд Болдуин

Баҳолаганлар

1636

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг