Таниқли актёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун, 7 август куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор, таниқли киноактёр, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.

Маълумот учун, Абдуманнон Убайдуллаев кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан” фильмидаги роли билан халққа танилган бўлиб, бугунга қадар “Омад”, “Сўнгги лаҳза”, “Ҳижрон”, “Назар”, “Йигит йиғламасин”, “Алданган кўнгил”, “Меҳр” каби кўплаб бадиий фильмларда ва бир қанча миллий телесериалларда роллар ижро этган. Ижодкор бугунга қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедрасида талаба ёшларга таълим бераётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ шоири Шарифа Салимова 75 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар