Талабанинг йўналишини ўзгартиришга 3000 доллар сўраган бошқарма бошлиғи ушланди

Жамият

image

Фарғонада институт талабасини бир йўналишдан бошқасига ўтказиб қўйиш учун 3000 АҚШ доллари сўраган ўқув услубий бошқарма бошлиғи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матубот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Фарғона политехника институти ўқув услубий бошқарма бошлиғи М.А. фуқаро Н.К.нинг мазкур институтнинг 1-курсида “Қурилиш” йўналиши бўйича таҳсил олаётган келинининг ўқишини вазирликда ишловчи танишлари орқали “Иқтисодиёт” йўналишига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 1 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

korrupsiya institut

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар