Талабаликка тавсия этилмаганларга қўшимча имконият берилди
Жамият
−
12 Сентябрь 2023
19213Талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга рўйхатдан ўтишда танланган барча бакалавриат таълим йўналишларидан бирида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти берилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
2023/2024-ўқув йили учун ўтказилган бакалавриатга кириш имтиҳонлари натижаларига кўра:
- талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга рўйхатдан ўтишда танланган барча бакалавриат таълим йўналишларидан бирида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти;
- рўйхатдан ўтишда танланган 2, 3, 4 ёки 5-бакалавриат таълим йўналишларидан бирига талабаликка тавсия этилган, бироқ тўплаган бали танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст бўлган абитуриентларга танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти берилди.
Бунда абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари асос сифатида қабул қилинади.
Вазирликнинг эслатишича, белгиланган минимал ўтиш балидан (56,7 баллдан) кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам биринчи ўқув йилига муайян таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
LiveБарчаси