Талабаларнинг контракт тўлаш муддати узайтирилди

Жамият

image

2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ҳамда ўқувчилари учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрель санаси этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабаар берди.

Қайд этилишича, мазкур қарор кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда талабалар ижтимоий шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш бўйича Республика комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ қабул қилинган.

Ушбу муддат қуйидагилар учун амал қилади:

•  тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

•  тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

•  табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

•  ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун.

Аввалроқ, ушбу муддат 1 мартга қадар узайтирилган эди. Шунингдек, COVID-19 га қарши вакцина олган талабаларга контракт тўлашда 10 фоизлик чегирма берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг