Талабаларга 14 фоизлик таълим кредити берилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг бугун, 30 июль куни қабул қилинган ПҚ–5203-сонли “Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, 2021-2022 ўқув йилидан республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади. 

Бунда: 

•  тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;

•  таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

•  таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

•  “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган. 

Жамғармага 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг