Талабалар ўқишни битираётганда ҳам ДТМ тестидан ўтиши керак — Тошқулов

Жамият

image

Бугун, 22 май куни Тошкент 5 ташаббус ҳаракати доирасида ёшлар билан очиқ мулоқотда қатнашган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов талабаларнинг ўқишни битириш жараёни ҳақидаги масалаларга тўхталиб ўтди. Бу ҳақда  вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Aбдуқодир Тошқулов талабалар ўқишни битираётганда ҳам Давлат тест марказининг имтиҳонидан ўтиши кераклигини таькидлаган.

“Олий таълим муассасасига ўқишга киришда абитуриентлар Давлат тест марказининг имтиҳонидан ўтишади. Мен истайманки, талабалар ўқишни битираётганда ҳам Давлат тест марказининг имтиҳонидан ўтиши керак”, деган Тошқулов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фестиваль доирасида ёшлар билан очиқ мулоқотда қатнашган Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, олий таълим муассасаларига киришда 5 та фандан тест бўлиши масаласи ҳеч қаерда тасдиқланмаганлиги ва бу масала кўриб чиқилиб, тез орада аниқ бир тўхтамга келинишини айтганди.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг