Талабалар “маршировка”да бўлиши мажбурийми? Вазирнинг жавоби
Олам
−
29 Июль 2019
3185Байрамона юришда иштирок этиш мажбурий эмас, дейди Тожикистон Маданият вазири Шамсиддин Ўрунбекзода. Ҳисобот матбуот анжуманида.
Шунингдек, вазир ҳеч ким, шу жумладан университет раҳбарияти талабалар ва ўқувчиларни бундай тадбирларга ёки машғулотларга мажбуран жалб этиш ҳуқуқига эга эмаслигини қўшимча қилди. Бу ҳақда sputnik нашри хабар қилмоқда.
Тожикистонда талабалар ва мактаб ўқувчиларини турли маданий тадбирларга жалб қилиш анъанага айланган. Улар Наврўз, Ёшлар куни, Мустақиллик куни ёки Бирлик куни бўладиган намойишларга бир ярим ой олдин тайёргарлик кўриб, байрамона юришларда иштирок этади. Уларнинг сони 50-60 минг кишига етади.
Шу йилнинг январида Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги университетлар раҳбариятига талабаларни турли юришлар ва маданий тадбирларга рухсатсиз ўқишга зарар етказмаслик учун жалб қилмасликни тавсия қилган эди.
Бироқ, баъзи таълим муассасаларида талабаларнинг иштирок этиши мажбурий ҳисобланади.
LiveБарчаси