Талабалар “квартира” қидириши учун электрон платформа ишлаб чиқилади

Жамият

image

Ижара шартномаларини соддалаштирилган рақамли имзосиз ҳисобга қўйишни таъминлайдиган электрон тизим ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олий таълим муасасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январга қадар:

•    олий таълим муассасалари талабаларининг ҳудуд ва олий таълим муассасаси кесимидаги электрон базаси яратилади;

•    талабалар учун турар жой қидиришга ихтисослашган электрон платформа ишлаб чиқилади.

•    талабалар турар жойлари босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.

Маълумот учун, қарорга мувофиқ, шунингдек давлат-хусусий шериклик асосида талабалар турар жойлари қуриш белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг