Талаба ва ўқувчиларга поезд чипталари учун 50 фоиз чегирма берилади
Жамият
−
19 Декабрь 2020
5315Жорий йилнинг 28 декабридан 2021 йил 10 январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ QALAMPIR.UZ’га хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу имтиёз талаба ва ўқувчиларнинг қишки ўқув таътилини мароқли ўтказиши ҳамда мамлакатнинг қадимий шаҳарларига саёҳат қилишга қулайлик яратиш мақсадида тақдим этилмоқда.
Ташкилот расмийси QALAMPIR.UZ билан суҳбатда шуни алоҳида таъкидладики, ушбу чипталар имтиёзли бўлгани учун уларни фақат темир йўл кассаларида ҳарид қилиш мумкин.
LiveБарчаси