Талаба ва ўқувчилар учун авиа ҳамда поезд чипталарига чегирма берилди

Жамият

image

Олий таълим муассасалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчилари учун авиа ҳамда поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши имтиёзи сақлаб қолинади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бунда, Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таълим муассасалари талабалари ҳамда академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари томонидан авиа ҳамда поезд чипталари харид қилинишини тартибли равишда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этади.

“Юқоридаги вазирлик ва идораларда доимий ишлайдиган Штаблар фаолияти йўлга қўйилади. Умуман, ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди”, дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ, бир ойлик онлайн таълимга ўтказилган мактаб ва олий таълим муассасалари муддатидан аввал анъанавий таълимга қайтиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

чипта

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг