Таксиларга йўловчи ташишга рухсат берилди
Жамият
−
30 Апрель 2020
16484Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори таксиларга ҳам тааллуқли бўлди. Уларга эрталаб соат 7:00 дан 10:00 гача ва кечки соат 17:00 дан 20:00 гача йўловчи ташиш учун рухсат берилди.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 30 апрелдан эътиборан фуқароларга соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда соат 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилганди.
Бу енгиллик иш жойига бориб келиш, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун берилди.
Бугунги кунда такси компаниялари етказиб бериш хизматларидан ташқари йўловчилар ташишни ҳам бошлади.
"Барча фуқароларга йўловчилар билан автомобилда ҳаракатланиш рухсат берилгани сабабли, "Мини", "Эконом", "Комфорт" ва "Бизнес" тариф режалари иши тикланганлиги ҳақида мамнуният билан хабар берамиз. Энди сиз MyTaxi хизматларидан кунинг маълум қисмида, аниқроғи соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишингиз мумкин", дея хабар берган MyTaxi.
LiveБарчаси