Тахтақорача довони вақтинча ёпилди
Жамият
−
28 Декабрь 2020
6620Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилоятларини боғлайдиган Тахтақорача довони автомобиллар қатнови учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисми музлагани, қор кўчиши, қуюқ туман тушиши эҳтимоли бўлгани сабаб Тахтақорача довони орқали транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди”, дейилади ИИБ хабарида.
Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳамда Қашқадарё вилояти Китоб туманини боғловчи Тахтақорача довони М 39 Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлида жойлашган. Бу йўл Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Шаҳрисабз туманига борувчиларнинг йўлини қисқартиради. Эндиликда довон ёпилганида автомобиллар Жом йўли орқали ҳаракатланиши мумкин.
LiveБарчаси