Тахтақорача довонида янги туннель қурилади
Жамият
−
25 Октябрь 2023
11161Тахтақорача довонида янги туннель қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилаётган Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилишда маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, келгуси йилда ушбу довонда янги туннель ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади.
Йиғилишда мутасаддиларга Тахтақорача довонидан ўтиш талабларини енгиллаштириш ҳам топширилган.
Бундан ташқари, хитойлик инвесторлар иштирокида Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километрлик йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.
Шунингдек, Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.