“Тахтақорача” довони яна ёпилди
Жамият
−
06 Февраль 2022
5833Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг "Тахтақорача" довони 6 февраль куни соат 17:30 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, йўлнинг ёпилишига довонда тинимсиз ёғган қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлгани сабаб бўлган.
"Айни дақиқаларда вилоят ФВБ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда "Тахтақорача" довонини қайта очилиши кутилмоқда", дейилади хабарда.
LiveБарчаси