“Тахтақорача” довони очилди
Жамият
−
14 март 2022 3687 1 дақиқа
“Тахтақорача” довони орадан бир кун ўтиб, автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.
Қайд этилишича, Фақулодда вазиятлар вазирлиги тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган муҳофаза тадбирларини мувофиқлаштириб борган.
Амалга оширилган зурурий тадбирлар натижасида бугун, 14 март куни соат 17:35 да “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 март куни “Тахтақорача” довони қисмида ўтувчи (1138-1141 километрида) кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобиль йўлида қисман ўприлиш юзага келгани сабабли ёпилганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август