“Тахтақорача” довони вақтинча ёпилди
Жамият
−
13 Март 2022
6274Бугун, 13 март куни соат 16:00 дан Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтган “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бунга М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорча” довони қисмида ўтувчи (1138-1141 километрида) кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобиль йўлида қисман ўприлиш юзага келгани сабаб бўлган.
“Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь