“Тахтақорача” довони қайта таъмирланади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қашқадарёни Самарқанд билан боғловчи довон ("Тахтақорача") давлат-хусусий шериклик асосида қайта таъмирланади. Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Қамашининг 1 миллион аҳолисига қулай шароитлар яратиш мақсадида, Қашқадарёни Самарқанд билан боғловчи довон давлат-хусусий шериклик асосида қайта таъмирланади, шунингдек, тоннел қурилишининг иқтисодий самарадорлиги ҳам ўрганиб чиқилади”, деган Шавкат Мирзиёев.

Номзод Мирзиёев “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида келгуси беш йилда 140 та қишлоқ ва маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, бунга 1,6 триллион сўм маблағ йўналтирилишига ваъда берган.

“Вилоят аҳолисини қийнаб келаётган энг долзарб муаммолардан яна бири – уй-жой билан таъминлаш масаласидир. Жорий йилда уй-жой масаласида Халқ қабулхоналарига 6 минг нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, бу республикада энг юқори кўрсаткич ҳисобланади”, деган амалдаги давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг