Тақиқланган жойга чиқинди ташлаган “уддабурон” жаримага тортилди
Жамият
−
23 Октябрь 2023
4424Тошкент вилояти Зангиота туманида машинасининг давлат рақамини яшириб, чиқинди тўккан фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Бўзсув канали муҳофаза минтақасига номаълум фуқаро давлат рақами яширинган автотранспорт воситасида қурилишдан ҳосил бўлган чиқиндиларни тўккани кузатув камерасига муҳрланган.
“Фуқаро "автотранспорт рақамини яширсам, шахсимга ҳеч ким аниқлик кирита олмайди", деб ўйлайди. Ҳуқуқбузар “чучварани хом санади”. Тошкент вилояти Экология бошқармаси Зангиота тумани бўлими инспекторлари ҳолатга аниқлик киритди. Ҳуқуқбузарликни туманнинг Бўзсув қишлоғи Амир Темур кўчасида истиқомат қилувчи 1998 йилда туғилган М.Ў содир этгани маълум бўлди”, дейилади бошқарма хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 911-моддаси 3-қисми билан баённома расмийлаштирилган. Давлат рақамини яширишига қарамай, сир фош бўлган фуқаро 1 650 000 сўм жаримага тортилган.
LiveБарчаси