Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик каналлар рўйхати эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий суди интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхатини эълон қилди. 

"Ҳурматли фуқаролар! Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг. Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг", дейилади хабарда.

Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишишингиз мумкин:

Рўйхатда Facebook ижтимоий тармоғидаги 203 та саҳифа, Telegram'даги 713 та канал, Instagram'даги 226 саҳифа, YouTube'даги 135 канал, Одноклассникидаги 35 та саҳифа, TikTok'даги 44 та саҳифа, интернетдаги айрим сайт ва китоблар киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

тақиқланган контент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар