Таиландда 8 нафар роҳибни машина босиб кетди (видео)
Олам
−
02 июл 4367 1 дақиқа
Бугун, 2 июль куни Таиландда саккиз нафар роҳиб пикап босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди, яна 13 киши оғир жароҳат олди. Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи вояга етмаган шахс. Бу ҳақда “Thai Enquirer” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ЙТҲ маҳаллий вақт билан соат тахминан 11:55 да Минг туманидаги Хуай Синг қишлоғи яқинида юз берган. Ўндан ортиқ роҳиб “Wat Roi Phra Phutthabat Phu Manorom” ибодатхонасида тушлик қилгандан сўнг Дон Тан тумани томон пиёда йўл олган. Ҳаракатланиш вақтида уларнинг гуруҳига пикап машинаси келиб урилган.
Воқеа жойига полиция ва қутқарув хизмати ходимлари етиб борган. Жароҳатланган роҳиблар шифохонага етказилган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, пикап рулида 11 ёшли бола бўлган бўлиши мумкин. Бироқ полиция ҳозирча ҳайдовчининг ёшини расман тасдиқлагани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексиканинг Каба-Сан-Лукас шаҳрида миллий терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги ғалабасини нишонлаш чоғида автомобиль мухлислар устига бостириб борганди. Оқибатда 17 киши жароҳат олган.
Live
Барчаси