Таиландда 35 бемордан 21 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайди

Олам

image

Таиланддаги шифохоналарда даволанаётган коронавирус билан касалланган беморларнинг 21 нафари тўлиқ соғайиб кетди. Бу ҳақида 

Таиланд соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий котиби Сукхум Канчанапхимай якшанба, 23 февраль куни Бангкокда бўлиб ўтган брифингда маълум қилган.

“COVID-19 инфекциясига чалинган ва шифохонада даволанаётган 35 кишидан 21 нафари тўлиқ соғайди. Уларнинг барчасига уйларига жавоб берилган”, деб маълум қилган котиб. 

"Шу маънода бизда 14 бемор даволанишни давом эттирмоқда. Уларнинг аксарияти шифо топишга ҳаракат қилмоқда, фақатгина икки нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда”, дея қўшимча қилди у.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг таъкидлашича, 21 февраль ҳолатига кўра, коронавирусдан изоляция қилинган беморлар сони 1355 кишини ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг