Таиландда 15 кунлик мотам эълон қилинди

Олам

image

Бугун, 12 июнь куни Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорннинг тўнғич қизи малика Бажракитиябханинг вафоти муносабати билан мамлакатда 15 кунлик расмий мотам эълон қилинди. Бу ҳақда “Asean now Thailand” хабар берди.

Қайд этилишича, бутун мамлакат бўйлаб ҳукумат бинолари, давлат муассасалари ва таълим муассасаларида давлат байроқларини пастга тушириш буюрилган. Ушбу қарор Вазирлар Маҳкамасининг махсус йиғилишида қабул қилинган ва унда маликанинг хотираси бир дақиқалик сукут сақлаш билан ёд этилган. Ҳукуматга дафн маросими ва қироллик маросимларини барча улуғворлик ҳамда анъаналарга риоя қилган ҳолда ўтказишни таъминлаш топширилган.

Фуқаролар белгиланган қоидаларга мувофиқ мотам тутишга чақирилди. Эришилган келишувларга кўра, Бош вазир доимий котибияти қироллик дафн маросимларини назорат қилиш учун Бош вазир раислигида қўмита тузади. Давлат муассасалари 100 кунлик дафн жаноза маросимлари даврида давлат хизматчиларининг ҳар кунги иштирокини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, малика Бажракитиябха уч йилдан ортиқ вақт давомида комада ётиб 47 ёшида вафот этганди. У давлат хизмати ва суд тизимини ислоҳ қилиш соҳасидаги лойиҳалари, хусусан, таиландлик маҳкума аёлларни озодликка чиқишларидан олдин реабилитация қилишга қаратилган кампанияси туфайли таиландликлар орасида катта ҳурмат ва машҳурликка эга эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд мотам малика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг