Таиландда ҳам маймунчечак аниқланди
Олам
−
21 Август
2030Таиландга ўтган ҳафта Африкадан келган ва тест натижалари кутилаётган европалик эркакда M-pох аниқланди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Таиландда истиқомат қилувчи 66 ёшли европалик эркак мамлакатга август ойида келган ва у М-pох’нинг “Clade 1” штаммини юқтириб олганлиги тахмин қилинмоқда.
Касалликларни назорат қилиш департаменти бош директори Тҳонгчай Кератиҳаттаякорнга кўра, у парвоздан келганидан кейин бошқалар билан жуда оз вақт мулоқотда бўлган. У соат 18:00 атрофида мамлакатга келган ва 15 август куни шифокор кўригига борган.
Қайд этилишича, эркак ўзида “Clade 1” бор ёки йўқлигини аниқлаш учун текширувидан ўтган. Текширув натижаси 23 август куни чиқиши кутилмоқда. Шунингдек, мамлакатда у билан алоқа қилганликда гумонланаётган 43 киши кузатувга олинган.
Маълумот учун, Таиландда 2022 йилдан бери M-pох “Clade 2” билан касалланишнинг 800 та ҳолати тасдиқланди, аммо ҳозиргача “Clade 1” ёки “Clade 1b” штаммлари аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Филиппинда ҳам маймунчечак билан касалланиш ҳолати қайд этилган эди.
LiveБарчаси