Тадқиқотчилар вазн йўқотиш мосламасини намойиш этди
Бу қизиқ
−
29 Июнь 2021
9028Янги Зеландиянинг Отаго университети ва Буюк Британиянинг тадқиқотчилари дунё бўйича биринчи бўлиб семириш эпидемиясига қарши курашишда ёрдам берадиган вазн йўқотиш воситасини ишлаб чиқди.
Ушбу ихтиро инсоннинг юқори ва пастки тишларга ўрнатиладиган ва соғликка зарар келтирмайдиган қурилма ҳисобланиб, “DentaClim Diet Control” деб номланган.
“DentaClim Diet Control” орқали тишлар қулфлаб қўйилгач, одамнинг оғзи 2 миллиметргача очилиши мумкин, бу гапириш ва нафас олиш имконини беради, лекин овқат ейишга имкон қолдирмайди.
Отаго соғлиқни сақлаш университети етакчи тадқиқотчиси, вице-канслер, профессор Пол Брунтоннинг айтишича, ускуна семириш билан курашаётган одамлар учун самарали, хавфсиз ва арзон нархдаги восита ҳисобланади.
Стоматолог томонидан ўрнатиладиган ушбу қурилмани фойдаланувчи фавқулодда вазиятда ечиб олиши ва яна қайта ўрнатиб олиши мумкин.
Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, дунё бўйлаб 1,9 миллиард киши ортиқча вазнга эга ва 650 миллион киши семириш билан боғлиқ касалликдан азият чекади. Ортиқча вазн йилига 2,8 миллионга яқин кишини ҳаётдан олиб кетади. Қайд этилишича, қурилманинг нархи тахминан 24 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, инсон жағларига жарроҳлик йўли билан сим ёпиштириш амалиёти 1980-йилларда оммалашган.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси