Тадбиркорнинг “уддабурон”лиги қимматга тушди

Жамият

photo_2019-10-16_20-34-42

Кейинги йилларда электр энергияси ҳамда табиий газ тармоқларидан ноқонуний фойдаланаётган "уддабуронлар"ни фош этиш борасида кўплаб тадбирлоар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Энергетика вазирлигидан олинган маълумотларга қараганда, “Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан биргаликда ўтказилган тадбир давомида айрим тадбиркорларнинг "сир"лари фош бўлди. 

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳудудида жойлашган “Gold Road-2019” МЧЖга  қарашли цех тошларни қайта ишлаш билан шуғулланиб келади. Бу ишлаб чиқариш корхонаси Хўжаобод ТЭТК тасарруфидаги 110/35/10 кВ “Мадияров” ПС дан чиқувчи 10 кВ “Тоза” фидерига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний фаолият кўрсатиб келгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га асосан 402 миллион 476 минг 281 сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори ҳисобланди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси ўзбошимча фойдаланган

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар