Тадбиркорларнинг нақд пул тушумлари устидан назорат кучаядими?
Жамият
−
23 Ноябрь 2019
9172Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, нақд пул тушумига эга тадбиркорлар аҳолидан нақд пулни қабул қилишда Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони билан тасдиқланган графикда белгиланган муддатга қадар онлайн-назорат касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ихтиёрий, ушбу муддат тугагач мажбурий равишда ўтадилар (истисно ҳолатлар мавжуд).
Қарор билан, Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-назорат касса машиналари ёки виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида фақат белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланишга рухсат этилади.
Тадбиркорлар Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларни мустақил сотиб олиши ҳамда техник хизмат кўрсатиш марказларини ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга.
Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассалар давлат солиқ хизматлари органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим, рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь