Тадбиркорларга янги турдаги жазолар учун мораторий ўрнатилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга бир йиллик мораторий ўрнатилиши кутилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳасида сўз борган. 

Фармон лойиҳаси кеча, 6 февраль куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Фармон билан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш ва жавобгарлигини либераллаштириш мақсадида 2023 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга бир йиллик мораторий ўрнатилади. 

Фармон қабул қилингач, Адлия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак: 

•    савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтказиш орқали бекор қилиш;

•    тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган кичик тадбиркорлик субъектларига молиявий санкцияларни қўллаш тақиқлаш (жиноят ишлари доирасида аниқланган ва кўриб чиқилаётган ҳуқуқбузарлик ишлари бундан мустасно).

Қайд этилишича, натижада, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жазо чоралари либераллаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг