Тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботларни талаб қилиш бекор қилинди
Жамият
−
12 Январь
7168Ўзбекистонда тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботларни талаб қилиш бекор қилинди. Бу ҳақда 9 январь куни “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органларидан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлари бекор қилинади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.
Қарорга кўра, ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.
2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.
Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- 2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий;
- 2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
- 2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.
LiveБарчаси