Тадбиркордан пора олган Сирдарё вилояти ДСБ бошлиғи õринбосари қамалди
3-саҳифа
−
27 Март 2022
8520Сирдарёда масъулияти чекланган жамият вакилидан муқаддам пора сифатида 14 500 АҚШ доллари олган Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари қамалди. Бу ҳақда Давлат хафсизлик хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ДХХ ходимлари томонидан ушланган вақтида масъулияти чекланган жамият вакилидан муқаддам пора сифатида олган 14 500 АҚШ долларидан 5 минг АҚШ долларини қайтариб бераётган бўлган.
Аниқланишича, ўтган йили прокуратура органлари томонидан мазкур масъулияти чекланган жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида МЧЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича солиқ идоралари ҳужжатли тафтиш ўтказган.
Ўша даврда вилоят Давлат солиқ бошқармасида бош инспектор бўлиб ишлаган мазкур мансабдор шахс аниқланган 900 млн сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар бўйича белгиланиши лозим бўлган 300 млн сўмлик жарима миқдорини 72 млн сўмга камайтириб бериш эвазига 14 500 АҚШ доллари миқдорида пора олган.
Ҳозирда унга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси