Тадбиркор Зафар Ҳошимовнинг отаси вафот этди
Жамият
−
11:57 8891 1 дақиқа
Бугун, 3 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор Зафар Ҳошимовнинг отаси Комил ота 82 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда тадбиркор ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Алвидо, отажоним”, деб ёзган у.
Жаноза аср намозида ўқилади.
QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Маълумот учун, Зафар Ҳошимов 1968 йил 29 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор. Korzinka Diskont, Smart дўконлари кирувчи “Anglesey Food” МЧЖ ХК асосчиси.
Live
Барчаси