Тадбиркор федерацияга раис этиб сайланди

Спорт

image

Бугун, 11 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг ҳудудий бўлимлари вакиллари, мураббийлар, ҳакамлар иштирок этган конференцияда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Федерация раиси лавозимига Феруз Талъатович Абдуллаев номзоди таклиф этилган. Иштирокчилар бир овоздан номзодни қўллаб-қувватлаши натижасида, Феруз Абдуллаев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг янги раисига айланди. 

Маълумот учун, Феруз Абдуллаев 1976 йилда Самарқандда таваллуд топган. Тадбиркор.

Конференция давомида МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Токио Олимпиадасида от спорти бўйича ҳам иштирок этмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.

“Бунгача раҳбарият катта ҳажмдаги ишни олиб борган. Буни яхши биламиз. Насиб қилса, Токио Олимпиадасида от спорти бўйича ҳам иштирок этамиз. Федерациянинг янги раҳбари ҳам МОҚ ижроия қўмитаси аъзолигидан жой олади. Спорт ривожи йўлида барчамиз бир оила сифатида иш олиб борамиз”, – деди Умид Аҳмаджонов.


Мақола муаллифи

Теглар

МОҚ йилқичилик ва от спорти Феруз Абдуллаев

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

1.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг