Табиий газ таъминотида монополия бекор қилинади – Шавкат Мирзиёев

Жамият

image

2021 йилда давлат ва хусусий электр станциялари, ҳамда истеъмолчилар ўртасида электр энергияси улгуржи бозорини шакллантириш бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаати чоғида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда электр энергияси, газ, қимматбаҳо металлар, минерал ўғитлар, транспорт хизматлари каби йўналишларда монопол бозорлар мавжуд бўлиб, уларда кўплаб муаммолар сақланиб қолмоқда.

"Табиий газ таъминотида монополияни бекор қилиб, бозор механизмларини жорий этамиз. Бунда ишлаб чиқарувчи ва импортёрларга биржа орқали т́абиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса, газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. “Ўзтрансгаз” компанияси эса, фақат газни транспортировка қилади", деди Мирзиёев.

Суюлтирилган газ бозорида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш мақсадида, унинг импортига ўрнатилган божлар бекор қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг