Табиат ресурслари вазирлигининг номи ўзгарди. Бу унинг фаолиятига таъсир қиладими?

Жамият

image

Табиат ресурслари вазирлигининг номи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига алмаштирилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 31 май куни имзоланган “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформасия қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида маълум қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 июлдан “Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади. Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилди. Бундан ташқари, вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилди.

Шу жумладан, 2023 йил 1 декабргача туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади. 2025 йил якунигача республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади.

2024 йил якунигача ҳудудларни экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида “eco-indicator.uz” рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилинади. Фармонга мувофиқ, Миллий табиий мерос объектлари рўйхати жорий этилади.

2024 йилдан, жумладан, қуйидагилар учун ҳар йили 500 миллиард сўм ажратилади:

• “яшил белбоғ”, “яшил боғ” ва “яшил жамоат парк”лар ҳамда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш;
• асосий темир йўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш;
• ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш.

2023 йил якунигача ҳар бир давлат ташкилоти ва ҳокимликнинг ўз боғлари ташкил этилади ҳамда 3 йил давомида парваришланади. 2024 йил 1 январдан уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг