Таълим вазири этикани бузгани учун ишдан олинди. Қирғизистонда

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров фан ва таълим вазири Бахтиёр Орозовни “давлат хизматчиси этикасига риоя қилмагани” учун ишдан олди. Бу ҳақда мамлакат Президентининг расмий сайтида маълум қилинди.

Kaktus.media’нинг ёзишича, Орозов 15 декабрь кечаси Чуй вилоятининг Кой-Тош қишлоғида маст ҳолда машина бошқараётганида ҳибсга олинган. Кейинчалик вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бу маълумотни тасдиқлаган.

“Текширув давомида ҳайдовчида алкоголь мастлиги белгилари кузатилди. Шунинг учун у Бишкек марказий наркология бўлимига тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилди ва унинг алкоголь истеъмол қилгани тасдиқланди. Ҳайдовчига нисбатан Ҳуқуқбузарлик кодексининг 193-моддаси бўйича баённома тузилди. Автомобиль ихтисослаштирилган жарима майдончасига жойлаштирилди”, дейилади ташкилот хабарида.

Эълон қилган видеода Орозовнинг ўзи пиво ичганини айтган.

Орозов 2025 йил май ойидан бери Фан, олий таълим ва инновациялар вазирлиги раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ТИВ раҳбари лавозимидан бўшатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Таълим вазири этика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг