Таълим вазири 110 минг доллар пора билан ушланди (видео)
Олам
−
29 Сентябрь 2022
67452Қирғизистон Таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев 110 минг доллар миқдорида пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда қирғиз ОАВлари хабар бермоқда.
Қирғизистон ИИВ томонидан эълон қилинган видеода иккинчи томон амалдорга конверт бергани, Бейшеналиев эса ҳамма жойда кузатув камералари борлигини айтиб, норозилик билдирганини кўриш мумкин.
Бошқа кадрларда Алмазбек Бейшеналиевнинг машинага ўтиргани ва кейин милиция ходимлари томонидан қўлга олингани кўрсатилган.
Таълим вазири хорижлик талабаларни маҳаллий олий ўқув юртларига ўқишга киритиш учун пора ундирилгани айтилмоқда.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь