Таълим соҳасида айрим ўзгаришлар бўлди – Президент фармони

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг жорий йилнинг 9 ноябридаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” фармони қабул қилинди.

Фармон билан қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

биринчидан, жорий йилнинг 11 февраль куни қабул қилинган “Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга:

а) 4-иловага:

•    7-банд норма билан тўлдирилди, унга асосан айрим ривожланган давлатлар таълим муассасаларида 1 йилгача бакалавриатга тайёрлов курслари (Foundation year/course) харажатлари Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан молиялаштирилиши мумкин. Бунда, тайёрлов курси ва бакалавриатда ўқишнинг умумий муддати 4 йилдан ошмаслиги лозим;
•    28-банд 4-хатбоши билан тўлдирилди. У билан белгиланишича, стипендиатнинг ўз хоҳишига кўра хорижда таълим олиш харажатларини молиялаштиришда унинг ўзи ёки молиявий кафиллари қисман иштирок этган тақдирда стипендиатнинг мажбурий ишлаб бериш муддатига ўзгартириш киритилмайди;
•    30-бандда белгиланишича, стипендиат узрсиз сабабларга кўра хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасаларнинг талабалари сафидан чиқарилган ёки вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ёхуд давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларда меҳнат фаолиятини давом эттиришдан бош тортган тақдирда, Жамғарма томонидан уни ўқитишга сарфланган барча молиявий харажатлар стипендиат ва унинг молиявий кафиллари (юридик ва жисмоний шахслар) томонидан солидар тартибда қоплаб берилади;
•    б) 2-илованинг 9-банди Жамғарма Васийлик кенгашининг таълим дастурлари ва номзодларни саралаш танловини ўтказиш йўналишлари бўйича истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликларни ҳисобга олган ҳолда таълим соҳалари кесимида стипендиялар квоталарини ажратиш, шунингдек, танловда рақобат даражасини эътиборга олган ҳолда, квоталарга ўзгартиришлар киритиш ваколати билан тўлдирилди.

Иккинчидан, 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга 2-илова 36-позиция билан тўлдирилди. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига НТТларида, ишончли ахборотлар мавжуд бўлганда, тегишли лицензия ва тасдиқномасиз, шунингдек лицензия ва тасдиқномада назарда тутилмаган йўналишларда таълим бериш ҳолатларини текшириш киритилди. Текшириш муддати 10 кундан кўп бўлмаган муддатни ташкил этади.

Учинчидан, 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга илованинг 1-бандида Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига нафақат уйда, балки давлат таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари хоналарида репетиторлик қилиш ҳам киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг