Светлана Тихановская НАТО парламент ассамблеяси вице-президенти билан учрашди

Жамият

image
НАТО Лукашенконинг бостириб кириш ҳақидаги иддаоларини рад этди north_east

НАТО Лукашенконинг бостириб кириш ҳақидаги иддаоларини рад этди

Беларусь мухолифати етакчиси ва президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская НАТО парламент ассамблеяси вице-президенти Карл Ламерсон билан учрашди. Бу ҳақда Тихановская матбуот хизмати ижтимоий тармоқда маълум қилди.

1994 йилдан бери Бундестаг аъзоси бўлган, НАТО парламент ассамблеяси вице-президенти профессор Карл Ламерсон билан сиёсий учрашув”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 9 август куни Беларусда президентлик сайлови ўтказилди. Сайлов участкалари ёпилганидан кейин мамлакатда натижаларни сохталаштиришга қарши норозилик намойишлари бошланиб кетди. Намойишлар вақтида милиция ва ички қўшинлар намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ, овозли граната ва резина ўқлардан фойдаланди.

Кейинроқ мамлакатда йирик саноат корхоналарида иш ташлаш бошланди. Ишчилар янги сайло ўтказиш, намойишчиларга аёвсиз муносабатда бўлишни тўхтатишни талаб қилишди. Мухолиф номзодларнинг барчаси сайловнинг расмий натижаларини тан олмади.

Беларусь Марказий сайлов комиссияси эълон қилган расмий натижаларга кўра, амалдаги Президент Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз олди. Светлана Тихановская эса 10,1 фоиз овоз тўплади. Қолган номзодлар эса 10 фоиздан кўп овоз ололмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг