Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари истеъфога чиқарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Рўзибоев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу маълумотни Сув хўжалиги вазирлиги QALAMPIR.UZ`га тасдиқлади.

Баҳодир Рўзибоев 1964 йилда туғилган. У 2018 йилда Сув хўжалиги вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланганди. Унгача 2014 йилдан бери UZGIP илмий-тадқиқот муассасасида директор бўлган.

Аввалроқ, Қишлоқ хўжалиги вазирининг икки ўринбосари ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Рўзибоев

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар