“Сув кам”. Энергетика вазирлиги “свет” кўп ўчаётгани сабабини очиқлади
Жамият
−
09 Ноябрь 2021
7161Жорий йилда сув танқислиги туфайли Ўзбекистон гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 30 фоизга камайди. Бу эса истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ГЭСларда сув ҳажмининг камлиги сабабли электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари камайиши кузатилмоқда ва бунинг оқибатида айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
“Бу гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қисқариши билан боғлиқ бўлиб, ўз навбатида, эҳтиёжни тўлиқ қоплаш учун зарур миқдорда электр энергияси етишмаслигига олиб келди”, дейилади хабарда.
Вазирлик маълумотига кўра, 2019 йилда гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш 6,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этган. Жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткич каби 5 миллиард киловатт-соатни ёки 1,5 миллиард киловатт-соатга кам (30 фоиз)ни ташкил этган.
“Мазкур 1 млрд 200 млн киловатт-соат электр энергияси билан республика аҳолисини бир ой мобайнида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мумкин”, дейилади расмий хабарда.
Энергетика вазирлиги жорий йилда сув омборларида белгиланган сув захиралари тўпланмагани нафақат Ўзбекистон, балки қўшни республикаларда ҳам кузатилаётганини ва шунга қарамай етарли миқдорда электр энергиясини ишлаб чиқариш учун тер тўкилаётганини урғулаган.
“Ўзбекистонда мавжуд барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда электр станциялари орқали режада кўрсатилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Азизбек Наҳанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь