Сурхондарёдаги савдо мажмуаси портлади. 9 киши жароҳатланган

3-саҳифа

image

Бугун, 7 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги савдо мажмуасида портлаш содир бўлди. Оқибатда 10 га яқин одам жароҳатланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Портлаш соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида содир бўлган. Портлаш натижасида савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02 да воқеа жойига етиб бориб, чақнаш натижасида содир бўлган ёнғинни соат 04:25 да  ўчирган.

Портлаш оқибатида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар шаҳар шифохонасига ётқизилган. 

Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.

Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

920

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг